Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АИ-80 ва АИ-92 маркали бензин ишлаб чиқариш ҳажми ошириляпти

АИ-80 ва АИ-92 маркали бензин ишлаб чиқариш ҳажми ошириляпти

Бугундан АИ-80 ва АИ-92 бензинларини ишлаб чиқариш икки баравар оширилмоқда.

Қайд этилишича, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 11 декабрдан бошлаб АИ-80 ва АИ-92 бензинларининг умумий ишлаб чиқариш ҳажмини кунига 1000 тоннагача оширади.

«Автомобиль двигателлари юқори сифатли ва совуққа чидамли ёқилғи талаб қиладиган қиш мавсумида ёқилғига талаб тобора ортиб боришига жавобан ана шундай стратегик қарор қабул қилди. Бензин ишлаб чиқариш ҳажмининг оширилиши ёқилғи бозорида барқарор таклифни таъминлаб, заводга қиш мавсумида истеъмолчилар талабини самарали қондириш имконини беради», – деб ёзмоқда ФНҚЗга эгалик қилувчи «Санег» компанияси.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг