Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Аҳоли жон бошига ЯИМ: Жанубий Корея Японияни ортда қолдирди

Аҳоли жон бошига ЯИМ: Жанубий Корея Японияни ортда қолдирди

Фото: WBA-Alliance.com

Жанубий Кореяда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) 2024 йилда $36 000 дан ошди, деб хабар берди Business Korea.

Яримўтказгичлар қимматлашиши ҳамда экспорт ҳажми ошиши ҳисобига ушбу кўрсаткичга эришилган.

2025 йилда мамлакатда аҳоли жон бошига ЯИМ қиймати 37 000 доллардан ошиши кутиляпти ва $37 500 қайд этилган 2021 йилги кўрсаткичга яқин қолади.

Халқаро валюта жамғармасининг 2024 йил октябридаги прогнозида аҳоли жон бошига ЯИМ Жанубий Кореяда — $36 132, Японияда — $32 859, Тайванда — $33 234 га етиши айтилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг