Япониянинг давлат қарзи рекорд даражада ошди
![Япониянинг давлат қарзи рекорд даражада ошди](https://static.xabaruz.com/crop/1/1/920__95_1179474970.jpg)
Япониянинг давлат қарзи, 2024 йил якунига кўра, мамлакат тарихидаги энг юқори даражага кўтарилиб қарийб 1 317,64 трлн иена (деярли $8,7 трлн)ни ташкил этмоқда. Япония молия вазирлиги бу ҳақда маълум қилди.
Қарз миқдори 2023 йил якунига нисбатан 31,8 трлн иена ($205 млрд)га ошди. Kyodo ахборот агентлиги таъкидлашича, амалдаги ҳукумат қарздорликни қисқартира олиши даргумон, чунки давлат бюджетини тасдиқловчи парламент қуйи палатасида унинг тарафдорлари озчилик, қолаверса, солиқларни пасайтириш ва харажатларни оширишни (биринчи навбатда таълим учун) талаб қилаётган мухолифатчилар босимига учрамоқда.
2024 йил апрелидан 2025 йил мартигача даврни ичига олган амалдаги молиявий йилда Японияда бюджет тақчиллиги 34,95 трлн иена (салкам $230 млрд)ни ташкил этмоқда. Ва у давлат облигацияларини чиқариш ҳисобига қопланмоқда. Облигацияларни чиқариш охирги уч йилда қисқарди, мамлакат бюджетининг қарз мажбуриятлари ҳануз 30 фоизга яқин даражада қолмоқда. Кунчиқар юртнинг давлат қарзи ҳажми миллий ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)дан икки баравардан зиёдроқ катталашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter