Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

66 ёшли армия генерали Вьетнам президенти бўлди

66 ёшли армия генерали Вьетнам президенти бўлди

Вьетнам Социалистик Республикаси президенти этиб сайланган армия генерали То Ламнинг содиқлик қасамёдини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди. Давлат раҳбарининг инаугурация маросими Миллий ассамблея депутатлари томонидан мамлакат президенти сайлови бўйича ўтказилган овоз бериш натижалари эълон қилингандан сўнг дарҳол бўлиб ўтди.

«Муқаддас миллий байроқ, Миллий ассамблея, ватандошлар ва бутун мамлакат сайловчилари олдида, мен, Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти, Ватанга, халққа, Вьетнам Социалистик Республикаси Конституциясига тўлиқ содиқ бўлишга ҳамда партия, давлат ва халқ томонидан юкланган вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишга қасамёд қиламан», – дейди То Лам.

66 ёшли То Лам Вьетнамнинг 13-президенти бўлди. Давлат раҳбари сифатида у 2024 йил мартида ўз хоҳиши билан истеъфога чиққан 53 ёшли Во Ван Тхуонг ўрнини эгаллади. У бунгача мамлакат жамоат хавфсизлиги вазири лавозимида эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг