Супертўфон Вьетнамдаги бутун бошли қишлоқни ювиб кетди
Маълумки, шу йилнинг 6 сентябрида Яги супертўфони Хитойнинг Хайнан провинциясига, сўнгра Вьетнамга ёпирилган эди. Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат қурбонлари сони 143 нафаргача ошган.
58 киши бедарак йўқолган, 700 дан ортиқ одам турли даражадаги жароҳатлар олган.
«Коммерсант» ёзишича, фавқулодда сув тошқини Вьетнам шимолидаги қишлоқни бутунлай ювиб кетганидан сўнг қурбонлар сони кескин ошган.
Мамлакат қишлоқ хўжалиги вазирлиги табиий офат тахминан 210 минг гектар экин майдонидаги ҳосилни нобуд қилганини маълум қилди.
6 сентябрдаги Яги тўфонининг доимий максимал тезлиги соатига 230 километрни ташкил қилган. Бу қудрати бўйича иккинчи ўринда турувчи тропик циклон — 4-тоифали бўронга тенгдир. Фақатгина Атлантикада юзага келган Берилл бўрони (5-тоифа) Ягидан қудратли.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter