Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

6 ойда Ўзбекистонга 80 мингдан ортиқ хорижлик тижорат мақсадида келган – статистика

6 ойда Ўзбекистонга 80 мингдан ортиқ хорижлик тижорат мақсадида келган – статистика

2024 йилнинг январь-июль ойларида жами 80,5 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.

Cтатистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 51,4 минг нафарга ёки 2,8 баробарга ошган.

Ҳисобот даврида Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган чет эл фуқаролари мамлакатлар кесимида энг кўп – Туркманистон (48 186 нафар), Тожикистон (25 729 нафар), Афғонистон (1 866 нафар) ва Хитой (822 нафар) давлатларидан ташриф буюрган.

Шунингдек, Ҳиндистон (648 нафар), Туркия (615 нафар), Қирғизистон (465 нафар), Жанубий Корея (400 нафар), АҚШ (261 нафар), Россия (215 нафар) ва бошқа давлатлар (1 309 нафар)дан ҳам хорижликлар тижорат мақсадида Ўзбекистонга келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг