Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирусдан соғайганлар сони 5000 нафардан ошди

Коронавирусдан соғайганлар сони 5000 нафардан ошди

Фото: Xabar.uz

Бугун пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 18 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 14 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 14 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 34 нафар, шаҳар 3-сон туғруқ мажмуасида 7 нафар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида 19 нафар, Навоий вилоятида 14 нафар, жами 125 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига  кузатилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Шундай қилиб, пойтахтимиздаги тиббиёт муассасаларида яна 87 нафар  бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида «COVID-19»дан соғайганлар сони 2860 нафарга етди.

Қорақалпоғистон Республикасида шифокорларимизнинг фидойилиги сабаб «COVID-19»дан тузалганлар сони 141 нафарга етиб, коронавирусдан ҳоли ҳудудга айланмоқда.

Эндиликда Қашқадарё вилоятида инфекциядан фориғ бўлганлар сони 42 нафарни ташкил этмоқда.

Навоий вилоятида эса коронавирус инфекциясидан тузалганлар сони 237 нафарга етди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг