Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

37 йил олдин ғойиб бўлган алпинистнинг қолдиқлари топилди

37 йил олдин ғойиб бўлган алпинистнинг қолдиқлари топилди

Алп тоғларида 1986 йилда бедарак йўқолган германиялик алпинистнинг қолдиқлари топилди.

Полиция номи ошкор этилмаган немис алпинистини 1986 йилда саёҳатдан қайтмаганидан кейин қидира бошлаган. Ўшанда алпинист 38 ёшда эди, бироқ қидирув муваффақиятсиз тугаган ва йиллар давомида унинг қаердалиги сирлигича қолиб кетган.

Ўтган ойда ҳаммаси ўзгарди. 12 июл куни Швейцариядаги чўққига чиққан алпинистлар одам қолдиқлари ва бир нечта жиҳозларга дуч келишди.

Полициянинг маълум қилишича, қолдиқлар Теодул музлигида топилган ва суд-тиббий экспертизаси учун Вале касалхонасига олиб кетилган. ДНК таҳлили 1986 йилда бедарак йўқолган алпинистнинг шахсини аниқлади.

Полиция тоғдаги муз орасидан қизил боғичлари чиқиб турган битта сайёҳлик этигининг суратини эълон қилди.

Алп музликларининг эриши бир неча ўн йиллар олдин бедарак йўқолган алпинистларни топишга имкон бермоқда. 2017 йилда 1942 йили Швейцариядаги чўққига кўтарилиш вақтида ғойиб бўлган икки алпинистнинг жасади топилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг