Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фируз Аллаев

Пессимист шамолдан нолийди, оптимист унинг тўхташидан умид қилади, реалист эса шамолга қарамасдан қанот ёзиб учади.

ЕОИИ қандай ташкилот? Россия энг яқин иттифоқдошига газни икки баробар қиммат сотмоқда

ЕОИИ қандай ташкилот? Россия энг яқин иттифоқдошига газни икки баробар қиммат сотмоқда

Фото: Myfin.by

ЕвроОсиё иқтисодий иттифоқи бу иқтисодий ташкилот эканлигини Россия қайта-қайта такрорлайди. Иттифоқ аъзолари савдода энг яқин ҳамкорлар бўлиши, бир-бирини иқтисодий томондан қўллаб-қувватлаши керак. Ҳужжатда шунақа, иттифоқ қоидалари шунақа.

Лекин, бу нарса амалга доим ҳам кўчавермайди. Масалан, Газпром (Кремль) Белоруссияга газ нархини пасайтиришни рад этди. Ўтган йилнинг охирида, ҳали газ нархи пасаймаган даврда 1000 куб газга 127 долларда ўзаро шартнома қилинган. Коронавирус тарқалгандан сўнг газ ва нефт нархи кескин тушиб кетди. Россия бўлса, бир йилга шартнома қилинганини рўкач қилиб, газнинг нархини туширишни рад этмоқда.

Газни ишлаб чиқариш нархи 15-17 доллар атрофида. Россия бугун Европа Иттифоқига газни 60-70 доллардан сотмоқда. Полша талаб қилгандан сўнг, шартнома ўзгартирилиб Полша учун нархлар пасайтирилди.

Дўст кулфатда билинади деганидек, Россия кучли иқтисодий инқироз даврида ўзининг энг яқин иттифоқдошига газни бегонадан икки баробар қиммат сотмоқда.

Шуни ўзи ҳам ЁОИИ қанақа ташкилот эканлини ва нима учун туғилганини курсатади, менимча.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг