Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тарвузни совунлаб ювиш керакми?

Тарвузни совунлаб ювиш керакми?

Фото: «Artzakaz.pro»

Биз кўпинча тарвуз-қовунни яхшилаб тозалашни эътиборсиз қолдирамиз. Чунки ҳамма кирлари қобиқда қолади, у қалин, мевасига ҳеч нарса тушмайди, шунинг учун тарвузни шунчаки чайиш мумкин ёки умуман ювмаса ҳам бўлади деб ўйлаймиз. Лекин, ҳақиқатан ҳам, шундайми?

Тарвузни қандай ювиш керак? Уни совунлаб ювиш керакми?

Россиялик мутахассисларнинг фикрича, тарвуз ва қовунни албатта ювиш керак, шунчаки чайиш етарли эмас. Нима бўлганда ҳам, тарвуз ерда ётади, қобиғига бактерия ва паразитлар тушиши ҳеч гап эмас. Шунингдек, тарвузни узоқ вақт сақлаш учун унда қайта ишлов бериладиган қоришмалар сақланиб қолиши мумкин. Тарвуз кесилганда бактериялар ичига тушиши мумкин.

Совун ёки ювиш воситалари билан ишлов берилгандан сўнг резаворлар оқар сувда яхшилаб ювилиши керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг