Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги Зеландиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Янги Зеландиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Янги Зеландиянинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Сара Уолш хонимни қабул қилди.

«Янги Зеландиянинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Сара Уолш хоним билан учрашиш ва унинг ишонч ёрлиқларини қабул қилишдан мамнунмиз. Самарали ҳамкорлик учун инновацион қишлоқ хўжалигидан тортиб яшил энергиягача бўлган кўплаб янги ва истиқболли йўналишларни ўрганиш орқали мамлакатларимиз ўртасидаги узоқ масофани қисқартириш йўлларини муҳокама қилдик. Элчи хонимга икки томонлама муносабатларимиздаги улкан салоҳиятни рўёбга чиқаришга қаратилган фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз», – деб ёзади Бахтиёр Саидов. 

Эслатиб ўтамиз, Сара Уолш Янги Зеландиянинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида Иан Александр Хилл ўрнига Москвадаги резиденцияни эгаллади. Ўзбекистон ва Янги Зеландия ўртасида дипломатик муносабатлар 1992 йил 11 мартда ўрнатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг