Газ баллони портлаб кетган машина қурбонлари сони маълум бўлди
![Газ баллони портлаб кетган машина қурбонлари сони маълум бўлди](https://static.xabaruz.com/crop/4/0/920__95_4071326586.jpg)
Жиззахда газ баллони портлаб кетган машина қурбонлари сони маълум бўлди. Бу ҳақда вилоят телерадиокомпанияси хабарида айтиб ўтилган.
Унга кўра, ҳодиса сабаб жами 4 киши, жумладан ҳайдовчи ва 3 йўловчи вафот этган.
ЙПХ ходимлари барча ҳайдовчиларни газ баллонлари билан боғлиқ хавфсизлик талабларига амал қилишга чақирган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 май куни соат тахминан 13:00 лар атрофида Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 автомобиль йўлининг 1015-километрида ҳаракатланиб келаётган «Нексия-2» русумли транспорт воситасининг газ баллони портлаб кетгани хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter