Хоразмда 2,1 млрд сўмлик газдан ўғриликча фойдаланган новвойхона ёпиб қўйилди
Хоразм вилояти Урганч туманида 2 млрд сўмликдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди.
«Ўзэнергоинспекция» Хоразм вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Урганч туманида фаолият юритаётган «Э.К.» МЧЖга қарашли новвойхонада ҳисоблагичдан ташқари яширин йўл билан тўғридан тўғри тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги маълум бўлди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 2 млрд 92 млн сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter