Хизмат хонасида қимор ўйнаган мактаб директори ишдан олинди
17 декабрь, сешанба куни Наманган вилояти Чортоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган рейд тадбирида тумандаги 8-умумий ўрта таълим мактаби директори ўз хизмат хонасида қимор ўйини ташкил этиб, шериклари билан ўйнаётганлиги аниқланган.
Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати берган маълумотга кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, ташкилотда ўрнатилган ички меҳнат тартиб қоидаларини қўпол равишда бузганлиги учун мактаб директори билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчи ташаббусига кўра бир томонлама бекор қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter