Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда катта миқдордаги ноқонуний дорилар савдосининг олди олинди

Тошкентда катта миқдордаги ноқонуний дорилар савдосининг олди олинди

Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Ш.К. ва бошқалар 32 турдаги жами 42 777 дона сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларини фуқаро Д.Қ. дан қилиб олган пайтида ушланган.

Шундан сўнг давом этган тадбирда, фуқаро Ш.К. Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳридаги хонадонида ноқонуний дори воситаларини сақлаб келганлиги аниқланиб, 26 турдаги жами 72 540 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Бундан ташқари, тезкор тадбир давомида фуқаро У.Н. 70 қути дори воситаларини ўзининг бошқарувидаги юк автомашинасида Бухоро шаҳридаги улгуржи дори воситалари савдоси билан шуғулланувчи «F.Ph.» МЧЖга тегишли омборхонага олиб борганлиги аниқланиб, МЧЖ омборхонасидан 89 минг дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг