Саида Мирзиёева Афрўза Ҳамдамовани жаҳон чемпионатидаги ютуғи билан табриклади
Нью-Йоркда бўлиб ўтган шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионати якунланди. Ушбу мусобақада аёллар ўртасида 6-ўринни ўзбекистонлик Афрўза Ҳамдамова эгаллади.
Шу муносабат билан Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Афрўзани табриклади.
«Афрўза Ҳамдамовани рапид бўйича жаҳон чемпионатидаги улкан ютуғи билан табриклаймиз!
Атиги 15 ёшида у мусобақанинг ҳақиқий сенсациясига айланди, дунё рейтингининг Топ-20 талигига кирди ва иқтидор ҳамда меҳнатнинг чегараси йўқлигини исботлади.
Баракалла, Афрўза! Сен халқимизнинг фахрисан!» – деб ёзиб қолдирган Мирзиёева.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter