Қувайт элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлаяпти
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ўзбекисондаги дипломатик миссиясини якунлаётган Кувайт элчиси Аҳмад Холид Ал-Жиранни қабул қилди.
Бу ҳақда ТИВ раҳбари ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
«Қувайтнинг Ўзбекистондаги Элчиси Аҳмад Холид Ал-Жиран жаноблари билан хайрлашув учрашувини ўтказдик.
Ўзбекистон ва Қувайт ришталари ҳар бир йўналишда ўсиш суръатини намоён этмоқда. Биз жаноб Элчига ўз фаолияти давомида мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларни бойитишга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлигимизни билдирамиз. Унга кейинги фаолиятида муваффақиятлар тилаб қоламиз», – деб ёзади вазир.
Эслатиб ўтамиз, Аҳмад Холид Ал-Жиран 2015 йил декабрь ойида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигига Кувайтнинг мамлакатимиздаги элчиси сифатидаги ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter