Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пскентда тадбиркорнинг электр билан боғлиқ муаммоси ҳал этилди

Пскентда тадбиркорнинг электр билан боғлиқ муаммоси ҳал этилди

Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони томонидан тегишли хизмат кўрсатувчи корхоналар билан Тошкент вилоятида жойлашган кичик саноат зоналарида фаолият юритаётган тадбиркорларнинг муаммолари ўрганиб чиқилмоқда.

Ўтказилган ўрганишлар давомида кичик саноат зоналарида инфратузилма объектларини қуриш ва уларга хизмат кўрсатишда айрим муаммолар юзага келаётганлиги аниқланиб, бу камчиликларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.

Хусусан, Пскент туманида жойлашган кичик саноат зонасида ўрнатилган трансформаторни фойдаланишга топширишда техник шартларга риоя этилмаганлиги аниқланиб, пудратчи ташкилотни жалб этган ҳолда янги техник шарт талабларига жавоб берадиган ускуна олиб келиб ўрнатилиши таъминланди.

«Янги трансформаторнинг фойдаланишга топширилиши билан бу ерда  фаолият юритаётган тадбиркорларнинг электр таъминоти билан боғлиқ муаммолари ҳал этилиши таъминланади», – дейилади Бизнес Вакил девони матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг