Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЎзМУ жамоаси олийгоҳ талабаси Улуғбек Рашитовни ғалаба билан табрикламоқда

ЎзМУ жамоаси олийгоҳ талабаси Улуғбек Рашитовни ғалаба билан табрикламоқда

Улуғбек Рашитов икки карра Олимпия ўйинлари чемпионлигини қўлга киритган илк ўзбек таэквондочиси сифатида тарихга кирди.

Ўзбекистон Миллий университети берган маълумотга кўра, Рашитов университетнинг Таэквондо ва спорт фаолияти факультети талабаси ҳамдир. Университет маъмурияти Улуғбек Рашитовнинг Парижда ўтаётган ёзги Олимпиададаги ғалабаси муносабати билан унга табрик йўллади.

«-68 кг вазн тоифасида иштирок этган спортчимиз финалда иорданиялик Заид Каримни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди. Энг қувончлиси, Улуғбек Рашитов шарафига Парижда Ўзбекистон мадҳияси янгради.

Алоҳида таъкидлаймизки, Улуғбек отахон университетда ўз иқтидори, салоҳияти, билими ва тарбияси билан кўплаб талабаларга яққол намуна бўлиб келмоқда», – дейилади табрикда.

Ўз навбатида, олийгоҳ раҳбарияти университетининг кўп минг сонли жамоаси, талаба-ёшлари Таэквондо ва спорт фаолияти факультетининг иқтидорли талабаси, Ўзбекистон ифтихори Улуғбек Рашитовни ушбу ёрқин ғалаба билан қизғин табриклашини билдиради.

Шунингдек, спортчига келгуси Олимпиадаларда ҳам муваффақиятли қатнашиб, жаҳон таэквондоси тарихида ҳам такрорланмас рекордлар соҳиби бўлишини тилайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг