Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор элчиси Алишер Абдусаломов бугун тонгда Корея Республикаси пойтахтига келди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА.

40 ёшли А.Абдусаломов Сеулга тайинланишидан аввал Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси Котибиятига раҳбарлик қилган.

Дипломат Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университети ва Жанубий Кореянинг Кёнг-Хи университетини битирган.

Алишер Абдусаломов касбий фаолиятини Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида (ҳозирги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги) бошлаб, етакчи мутахассисликдан Бош бошқарма бошлиғигача бўлган йўлни босиб ўтган. Унинг фаолиятида дипломатик хизмат ҳам муҳим ўрин тутади. Хусусан, у 2013-2016 йилларда Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчи, 2018-2024 йилларда эса Жанубий Кореяда ҳам ушбу лавозимда ишлаган.

Алишер Абдусаломов 1995 йилдан 2024 йилгача қисқа танаффус билан Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасига раҳбарлик қилган Виталий Фен ўрнига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Виталий Фен 2024 йил 18 июнда 77 ёшида вафот этган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг