Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонлик аёл «Дунёнинг 100 нафар аёли» рўйхатида эътироф этилди

Ўзбекистонлик аёл «Дунёнинг 100 нафар аёли» рўйхатида эътироф этилди

BBC 2024 йил учун дунёнинг турли бурчакларида яшайдиган 100 нафар илҳомлантирувчи ва нуфузли аёллар рўйхатини эълон қилди.

Улар орасида Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Надия Мурад, зўрлаш қурбони ва фаол Жизел Пелико, актриса Шерон Стоун, олимпия спортчилари Ребека Андраде ва Эллисон Феликс, қўшиқчи Ре, рассом Трейси Эмин, иқлим ўзгариши фаоли Аденике Оладосу ва ёзувчи Кристина Ривера Гарзалар ҳам бор.

Жумладан, мазкур рўйхатга ўзбекистонлик тадбиркор, бахтсиз ҳодиса сабаб икки йил муқаддам оёқларидан айрилган, бироқ ҳаёт синовларидан муваффақиятли ўтиб, ҳозирда тикувчилик бизнесини юритаётган Дилором Йўлдошева ҳам киритилган.

«Дилором Йўлдошева шу кунга қадар 40 дан ортиқ хотин-қизларга тикувчиликдан сабоқ берди. Бир неча ой ичида унинг тадбиркорлик субъекти сезиларли даражада ўсди ва у ишчилар ҳамда мактаб ўқувчилари учун махсус форма тикиш бўйича шартномалар тузди.

Ўшандан бери унинг бизнеси ҳам ўзи, ҳам ўнлаб аёллар учун даромад манбаига айланди», – дейилади BBC эътирофида.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал Адлия вазирлиги, қатор нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва ҳомийлар иштирокида «Матонат» номли фильм суратга олинган ва унда Дилором Йўлдошева ҳам асосий қаҳрамонлардан бири сифатида гавдаланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг