Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Маҳкумларни назорат қилиш учун электрон браслет ишлаб чиқариляпти

Маҳкумларни назорат қилиш учун электрон браслет ишлаб чиқариляпти

Электрон браслет ва дастурий таъминот ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Криминология тадқиқот институти бошлиғи полковник, юридик фанлар доктори Бахтиёр Бердиалиев маълум қилди.

«Криминология институтида бажарилган илмий-тадқиқот лойиҳаси натижасида уй қамоғи эҳтиёт чораси ва озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахсларни масофавий назорат қилишга мўлжалланган методика, электрон браслет қурилмаси ва дастурий таъминот ишлаб чиқилиб, интеллектуал мулк объекти ҳужжатини олиш, электрон браслетни ишлаб чиқариш ва тижоратлаштириш бўйича комплекс чоралар амалга оширилмоқда», – дейди Бердиалиев.

У, шунингдек, институтнинг халқаро ҳамкорлик алоқалари, жумладан, Туркия, Германия, Корея, Венгрия каби давлатлардаги шундай тузилмалар билан ҳамкорлик ўрнатилганини таъкидлади.

Хусусан, Туркия тажрибаси асосида «Манзил колонияларда эркин ҳаракатланадиган ва атрофи очиқ жойларда фойдали меҳнатга жалб этилган маҳкумларни масофавий назорат қилиш тизими» илмий-амалий тадқиқот лойиҳалари ишлаб чиқилган. Ишчи гуруҳлар шакллантирилиб, тадқиқот фаолияти йўлга қўйилган.  

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг августида «Пробация тўғрисида»ги Қонун қабул қилинган ва унда пробация назоратидаги шахсга нисбатан электрон браслет қўлланилиши белгилаб қўйилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг