Ўзбекистон Россия билан дўст давлатлар рейтингида 3 поғона пастлади
Россияга «дўст ва дўст бўлмаган давлатлар» рейтингида Ўзбекистон 2023 йил ҳолатига ўз ўрнидан 3 поғона пастлаган.
Бу борадаги рейтинг Россия Алоқаларни ривожлантириш миллий тадқиқот институти томонидан тузиб чиқилди.
Институт бу рейтингни «дунёда ўхшаши бўлмаган методология ва технология» ёрдамида тузиб чиқилишини билдираса-да, бу собиқ иттифоқ давлатларининг Россияга содиқлигини баҳоловчи ички мезон ҳисобланади.
Рейтингга кўра, Россиянинг «энг дўст» давлатлари қаторидан – Жанубий Осетия, Беларус, Абхазия, Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари жой олган.
Ўзбекистон эса, 2023 йил ҳолатига, 3 поғона пастлаб, 6-ўринда қайд этилган. Бу борадаги кўрсаткич Ўзбекистонда 2021 йилда 7, 2022 йилда эса 3-ўрин эди.
Шунингдек, мос равишда Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон ва Арманистон давлатлари рейтингдаги ўнталикни якунлаб беради. Бунда Қозоғистон ва Арманистон давлатлари ҳам ўз ўринларини ўтган йилга қараганда 4 ва 5 поғона йўқотган.
Қолаверса, Грузия «нисбатан дўст давлат», Латвия, Литва, Эстония, Молдова ва Украина «дўст бўлмаган давлатлар» сифатида таснифланган.
Маълумот учун, мазкур рейтинг институт томонидан Россиянинг юқоридаги давлатлар билан 12 турдаги алоқаларига асосланиб тузилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter