Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Метан заправка»лар учун қўшимча талаблар белгиланди

«Метан заправка»лар учун қўшимча талаблар белгиланди

2024 йил 1 сентябрдан нефть, газ (шу жумладан сиқилган табиий ва суюлтирилган углеводород гази) ва газ конденсатини қазиб олиш ва қайта ишлаш учун лицензия олишда кўрсатиладиган технологик жараёнлар ва технологик ускуналарнинг ҳолати техник жиҳатдан тартибга солинади.

Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 6 июлида ВМҚ-387-сон қарори қабул қилинди. 

Ҳужжат табиий газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда сиқилган газни автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари орқали (АГТКШ) сотишни тўлиқ рақамлаштирган ҳолда улардан ноқонуний фойдаланиш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш  чора-тадбирларини назарда тутади.

Шунингдек, Янги АГТКШлар қуриш учун табиий газ тармоқларига уланиш бўйича техник шартлар ва лицензия фақат   Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Энергетика вазирлигининг тақдимномасига кўра берилади.

Лицензия ёки рухсатнома олиш учун қуйидаги қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши керак:

  • АГТКШ орқали сотиладиган сиқилган газ сарфи ҳисобини бевосита газ тарқатиш устунларидаги маълумотларни реал вақт режимида юритиш имконини берувчи Давлат ахборот тизимиларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор «UZINFOCOM» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган тизим ўрнатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
  • Энергетика вазирлигининг АГТКШ орқали сиқилган газ сотиш бўйича янги лицензия олиш  Вазирлар Маҳкамаси билан келишувини тасдиқловчи тақдимномаси.

Амалдаги лицензиатлар учун «UZINFOCOM» автоматлаштирилган тизимларига уланиш талаби 2025 йил 1 январдан бошлаб мажбурий ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг