Ҳокимларнинг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосарлари лавозими тугатилди
Жорий йил 11 январдаги ПФ-1-сон президент фармони билан Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилганлиги муносабати билан айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилди.
Жумладан, Президентнинг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон фармони 8-банди ўз кучини йўқотган деб топиляпти.
Унга кўра:
- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тузилмасига — вазир билан келишилган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозими;
- вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тузилмаларига — вазир билан келишилган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ҳоким ўринбосарлари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари бошлиқлари лавозими;
- туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмаларига — вазир билан келишилган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ҳоким ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимлари бекор қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter