Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода ҳиндистонлик талаба вафот этди. Ҳолатни шаҳар прокуратураси текширяпти

Бухорода ҳиндистонлик талаба вафот этди. Ҳолатни шаҳар прокуратураси текширяпти

Абу Али Ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг 2-босқич талабаси, 2003 йилда туғилган ҳиндистонлик Навас Насмел кеча, 28 феврал куни вафот этди.

Институт ахборот хизмати берган маълумотга кўра, талабалар турар жойидаги ўз хонасида унинг соғлиги ёмонлашган ва тез тиббий ёрдам чақиртирилган.

Талаба Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилган, бироқ кўрсатилган зарур тиббий ёрдам ва муолажаларга қарамасдан Ҳиндистон Республикаси фуқароси вафот этган.

«РСТЭИАМ Бухоро филиали томонидан тақдим этилган дастлабки ташхисга кўра, марҳум икки томонлама ўпкаларнинг тотал пневмонияси натижасида юзага келган ўткир нафас етишмовчилигидан вафот этган», – дейилади расмий хабарда. 

Институт маъмурияти Ҳиндистон элчихонаси ҳамда талабанинг яқинларини воқеадан хабардор қилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг