Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда 46 нафар ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди

Қозоғистонда 46 нафар ўзбекистонликка ёрдам кўрсатилди

Видеодан скриншот

21 декабрга ўтар кечаси Самара – Чимкент йўлининг Қозоғистоннинг Оқтўба вилояти Ирғиз туманидан ўтувчи қисмида автобус бузилиб, йўловчилар совуқда қолиб кетди.

Воқеа жойига етиб борган Қозоғистон ФВВ ходимлари техник носоз автобусдаги 52 нафар йўловчи жумладан, бир болани Ирғиздаги иситиш марказига етказишган.

Таъкидланишича, йўловчилар асосан ўзбекистонликлар, қолган 6 нафари тожикистонликлар бўлган.

Сўнгра йўловчилар бошқа автобусда тегишли манзилга йўл олишган. Ҳеч ким тиббий ёрдамга эҳтиёж сезмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг