Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

4 нафар ўзбекистонлик санъаткор «Тожикистон халқ ҳофизи» унвонини олди

4 нафар ўзбекистонлик санъаткор «Тожикистон халқ ҳофизи» унвонини олди

Бугун, 18 апрел куни Душанбедаги Миллат саройида Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида бир гуруҳ маданият ва санъат намояндаларига Тожикистон ва Ўзбекистон Давлат мукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Жумладан, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Фармони билан икки давлат ўртасида маданият соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун ўзбекистонлик санъаткорлар – Озодбек Назарбеков , Муножатхон Йўлчиева, Оғабек Собиров ва Юлдуз Усмоновалар «Хофизи халкии Точикистон» – «Тожикистон халқ ҳофизи» фахрий унвони билан, киноактёр Ёдгор Саъдиев эса «Хунарпешаи халкии Точикистон» – «Тожикистон халқ артисти » фахрий унвони билан тақдирланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг тегишли Фармони билан Тожикистон Республикасининг бир гуруҳ маданият ва санъат ходимлари ҳам тақдирланди. Ҳужжатда уларнинг кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантиришдаги улкан хизматлари ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни янги босқичга кўтариш, санъатимиз ва умумий тарихий меросни, маънавий қадриятлар ва анъаналарни асраб-авайлаш, тарғиб этиш борасидаги самарали фаолияти эътироф этилади.

Фармон билан, жумладан, Мирали Дўстизода, Исмоил Назриев, Фурқат Саидов, Тўлқин Тожибоев ва Раҳматулло Ҳошимовларга «Ўзбекистон халқ артисти» унвони берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг