Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2022 йилда уй-жойларнинг қарийб 90 фоизи аҳоли «чўнтаги»дан қурилган

2022 йилда уй-жойларнинг қарийб 90 фоизи аҳоли «чўнтаги»дан қурилган

Статистика агентлиги 2022 йилда турар-жой қурилишида жалб қилинган инвестициялар, уларнинг миқдорлари ҳамда манбалари ҳақидаги маълумотини эълон қилди.

Агентликнинг дастлабки маълумотларига кўра, бу мақсадлар учун жами 20,1 трлн сўм инвестициялар ўзлаштирилган.

Турар-жойлар қурилишида ўзлаштирилган жами инвестициялар ҳажмида:

  • республика буджети маблағлари ҳисобидан – 274,4 млрд сўм
  • корхона ва ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобидан – 67,9 млрд сўм
  • аҳоли маблағлари ҳисобидан – 17,7 трлн сўм
  • бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобидан – 2,1 трлн сўм.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг