Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

1-4 синф ўқувчиларига бепул овқат бериш тизими йўлга қўйилади – лойиҳа

1-4 синф ўқувчиларига бепул овқат бериш тизими йўлга қўйилади – лойиҳа

Республика бўйича бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат бериш тизимини йўлга қўйиш режалаштириляпти. Бу билан қарийб 2,5 миллион нафар ўқувчи қамраб олинади.

Умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинган 2023 йилги Давлат дастури лойиҳасига кўра, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб республиканинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш йўлга қўйилади.

Натижада, жорий йилда бепул овқат бериш тизими билан 2,5 млн нафар  ўқувчини қамраб олиш ва ушбу мақсадларга 2,7 трлн сўмга яқин маблағ ажратиш таъминланади.

Эслатиб ўтамиз, ҳудди шундай тизим 2022 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида йўлга қўйилган бўлиб, айни пайтда бу тизим 273 минг нафар ўқувчини қамраб олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг