Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёдгор Саъдиев Ўзбек миллий академик драма театрига директор бўлди

Ёдгор Саъдиев Ўзбек миллий академик драма театрига директор бўлди

Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев Ўзбек миллий академик драма театри директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, театр жамоаси билан йиғилиш ўтказилган. Унда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири – Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков Ёдгор Саъдиевни Ўзбек Миллий академик драма театри директори лавозимига тайинланганини эълон қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбек миллий академик драма театрининг аввалги директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатхулла Масъудов шу йилнинг август ойида вафот этганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг