Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Таниқли киношунос вафот этди

Таниқли киношунос вафот этди

Ўзбек киносининг етук олими, Фанлар академияси Санъатшунослик институти профессори, таниқли киношунос Жўра Тешабоев вафот этди.

Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар берди. 

Жўра Тешабоев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1989), Санъатшунослик фанлари доктори, профессор (1991). Киев университетини тугатган (1956).

1956—1958 йиллар Андижон маориф бўлимида ишлади, 1958— 60 йиллар «Ўзбекфилм»да муҳаррир, 1960-йилдан Санъатшунослик институтида аввал аспирант, илмий ходим, 1987-йилдан кино ва телевидение бўлимининг бошлиғи, 1968-йилдан  Санъат институтида дарс берди.

Асосий илмий ишлари кино санъати назарияси ва тарихига оид масалалар, шунингдек, ўзбек экран санъати арбоблари ижодига бағишланган.

Xabar.uz марҳумнинг яқинларига таъзия билдиради. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг