Страдиварининг скрипкаси 11,25 млн долларга сотилди
![Страдиварининг скрипкаси 11,25 млн долларга сотилди](https://static.xabaruz.com/crop/1/0/920__95_1083225127.jpg)
Антонио Страдивари томонидан 1714 йилда ясалган скрипка Ню-Йорк аукционида 11,25 млн долларга сотилди, деб хабар берди The Guardian.
Страдиварининг бу скрипкаси мусиқа созлари ўртасида янги рекорд ўрнатиши кутилаётганди, бироқ 2011 йилда 15,6 млн долларга сотилган Lady Blunt (Антонио Страдивари томонидан 1721 йилда ясалган) скрипкаси қайд этган натижа ўзгаришсиз қолди.
Sotheby's кимошди савдолар уйи «оҳанглар дурдонаси» дея таърифлаган 311 йиллик скрипка қачонлардир буюк бастакор Иоҳаннес Брамснинг яқин дўсти — венгриялик таниқли скрипкачи Йожеф Йоахимга тегишли бўлган.
2015 йилда скрипканинг сўнгги эгаси — собиқ талаба Си-Хон Манинг вафотидан сўнг мусиқа сози Янги Англия консерваториясига совға қилинади. Фақат бир шарти бор эди: скрипка сотувга қўйилиб, тушган пуллар мусиқа соҳасидаги стипендияларига ажратилади.
Италиялик афсонавий уста Антонио Страдивари ва унинг оиласи томонидан XVII-XVIII асрларда ясалган скрипкалардан тахминан 600 таси ҳозиргача етиб келган. Уларнинг аксарияти хусусий жамғармаларда сақланмоқда. Ўзаро олди-бердиларда Страдивари скрипкалари 20 миллиондан доллардан сотилгани ҳақида хабарлар бор.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter