Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбек шоу-бизнесчилари Гулнора Каримовани соғиниб қолишган экан...

Ўзбек шоу-бизнесчилари Гулнора Каримовани соғиниб қолишган экан...

Бугун, 25 июнь куни ўзбек шоу-бизнеси вакиллари янги челленжни бошлаб юбордилар — қўшиқчилар «Instagram»даги ўз аккаунтларида Гулнора Каримованинг расмларини жойлаб, пост қолдира бошладилар, деб хабар бермоқда «Репост».

Актёр, қўшиқчи ва телебошловчи Жаҳонгир Позилжонов «Instagram» саҳифасида Гулнора билан аввал тушган фотосини жойлади ва: «Сизни соғиндик, тезроқ эсон-омон оилангиз бағрига қайтинг. Сиҳат-саломатлик тилаймиз» деб ёзув қолдирди.

Комик актриса Ҳалима ҳам одатдагидек дарҳол челленжга қўшилди ва «Оллоҳим қўлласин. Фарзандларингизга бош бўлинг, тану жонингиз соғ бўлсин. Сизнинг дуогўйларингиз кўп. Сиз менинг кумиримсиз» деб пост қолдирди.

Қўшиқчи Зиёда ҳам қатордан қолмади: «Эсон-омон оилангиз бағрига қайтинг» деб ёзди у.

Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримова сўнгги 6 йилда илк марта ўзбек халқига мурожаат этгани хабар қилинган эди.  Мурожаатда Гулнора Каримова халқдан узр сўраган ва Ўзбекистонга 1,2 млрд долларни қайтарганини маълум қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг