Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Меҳр-муҳаббат ҳақида «гапираётган» тошлар

Меҳр-муҳаббат ҳақида «гапираётган» тошлар

Биз қалб қаттиқлигини тошга менгзаган бир пайтда ундан жуда меҳрли санъат асари яратаётганлар бор. Гўёки тош ўзи қаттиқ жисм бўлгани билан меҳрсиз эмаслигини исботлаётгандек. Pinterest сайтини кузатсангиз тошдан ясалган санъат асарлари кишини ўзига соддалиги билан тортади ва энг кўп ясалган тасвир бу оила, муҳаббат, дўстликка бағишланади. 

    

Шундан кейин ҳам сиз тошни шунчаки бир жонсиз, қаттиқ жисмда дейишга шошилманг. Яхшиси уларни томоша қилинг.

Қаранг улар нима демоқчи?

 

Ушбу мультфильм тимсоҳ Гена ва чебурашка худди чизилгандек, уларнинг ҳар бир тана аъзоси, ҳатто қўлидаги чолғу асбоби ҳам тошдан ясалган.

Сув ичидаги лайлаклар эса бир қарашда шакли оддий думалоқ тошлардан ясалгандек...

 

Facebook ижтимоий тармоғида британиялик Northern-stone никидаги ижодкорни кузатиб бораман.

 
Унинг тошдан ясаган ишлари бошқалардан минималистликка асослангани учун ёқади, яъни оддийгина шакллардан катта мазмун чиқара олади.

Тошдан турли санъат асари яратиш Ўзбекистонда ҳам оммалашмоқда.


Қуйидаги сиз кўриб турган «жонланган тошлар» янгийўллик Феруза Бариевага тегишли. Унинг айтишича, келгусидаги режалари Хитойдан олиб келинадиган шундай совғалар ўрнига ўзимизнинг тошлардан ясалган санъат асарларига одамларни қизиқтириш.

 Anna Novaнинг асарлари халқаро ва Россия кўргазмаларида юқори баҳо олган, бу эса уларни Санкт Петербургдаги Эрмитаж ва Германиядаги Deutsches Edelshteinmuseum кўргазмаларининг бир қисмига айлантирган.

Ушбу санъат тури юқоридагилардан анча меҳнатталаблик ва изланувчанлик билан фарқланади. Бу энди алоҳида мавзу. 

                                                                                               Барно Султонова тайёрлади

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг