Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2020 йилнинг энг яхши сериал ва фильмлари эълон қилинди

2020 йилнинг энг яхши сериал ва фильмлари эълон қилинди

Кадр: «Викинглар» сериали

Американинг «Critics Choice Association» кинотанқидчилар ассоциацияси 2020 йилнинг энг яхши фильмлари ва сериалларини аниқлаб берди. Рўйхат ташкилот веб-сайтида эълон қилинган.

Спайк Лининг «Қони бир бешовлон» ҳарбий картинаси энг яхши жанговар фильм деб топилди. Фильмдаги бош роллардан бирини ижро этган актёр Делрой Линдо «Жанговар фильмдаги энг яхши артист» унвонига сазовор бўлди. Крэйг Зобелнинг «Ов» фильмида суратга тушган Бетти Гилпин экшен-фильмдаги энг яхши актрисага айланди.

Танқидчилар Диснейнинг «Руҳ»ини йилнинг энг яхши мультфильми деб топди. Анимацион фильмни яратишда иштирок этган актёрлар Жейми Фокс ва Тина Фейлар эса «Энг яхши овоз актёрлари» дея тан олинди.

Ли Уоннеллнинг «Кўринмас одам» картинаси энг яхши даҳшатли фильм, Макс Барбаковнинг «Палм Спрингсда қолиб кетиш» фильми эса энг яхши илмий фантастик фильм деган номга мушарраф бўлди.

2020 йилда асосий экшен-сериал номи «Викинглар» шоусига берилди. «БоЖекнинг оти» энг яхши анимацион мультсериал деб тан олинди. Суперқаҳрамон телелойиҳаси эса «Болалар»га насиб этди. «Мандалориялик» сериали «Энг яхши илмий фантастика», «Лавкрафт диёри» эса энг яхши телевизион қўрқинчли фильм деб топилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг