Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Туркманистоннинг коронавирусга қарши ҳозирлиги юқори даражада — ЖССТ

Туркманистоннинг коронавирусга қарши ҳозирлиги юқори даражада — ЖССТ

Фото: «Lenta.ru»

Туркманистон ҳукумати мамлакатни коронавирусдан ҳимоялаш учун жиддий чоралар кўрган. «REGNUM» ёзишича, бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Туркманистон бўйича вакили Паулина Карвовска маълум қилди.

Карвовсканинг айтишича, коронавирус пандемияси ҳақида илк хабар чиққанидан бошлаб бу мамлакат шошилинч чораларни кўра олди. Хусусан, БМТ билан ҳамкорликда Туркманистоннинг коронавирусга тайёргарлиги ва ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилди.

ЖССТ вакиласи Туркманобод ва Туркманбошидаги карантин муассасалари коронавирусга чалинганларни вақтида изоляциялаш ва даволаш имконини беришини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистонда коронавирус қайд этилиши расман тасдиқланмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг