Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 4000 нафардан ошди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 4000 нафардан ошди

Фото: «EADaily»

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар беришича, 5 июнь соат 23:00 ҳолатига, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлганлар 4007 (+20) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланганларнинг 6 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган ва карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари Бухоро вилоятида (4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган ва карантинга олинган, 1 нафари аҳоли орасида) 5 нафари Тошкент вилоятида (3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 2 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Қашқадарё вилоятида (Тошкент шаҳридаги «Ўрикзор» бозорида юк ташувчи бўлиб ишлаган ходим ва у билан яқин мулоқотда бўлган 3 нафар оила аъзоси) аҳоли орасида аниқланди.

Айни пайтда юртимизда 3247 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (81 фоизи) соғайди.

Мамлакатимизда 744 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг