Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бир кунда 6-ўлим: 35 ёшли йигит вафот этди

Бир кунда 6-ўлим: 35 ёшли йигит вафот этди

Сурхондарё вилояти Музработ туманида яшовчи 35 ёшли С.С. (эркак) жорий йил 28 июнь куни томоғида оғриқ сезган, нафас йўллари яллиғланган. Аммо ҳеч кимга мурожаат қилмай, уйида даволанган, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

2 июль куни соғлиғи ёмонлашавергач, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Унда «COVID-19» тасдиқланган ва вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Унга «COVID-19» оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик икки томонлама пневмония оғир кечиши, ўткир нафас, юрак қон-томир етишмовчилиги асорати билан кечган. Шунингдек, қандли диабет, семизлик ва сурункали пиелонефрит каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари томонидан онлайн консультация қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этган.

Бу бугуннинг ўзида Ўзбекистонда қайд этилган 6-ўлим ҳолатидир (умумий ҳисобда 51-ўлим). Шундай қилиб, бир кундаёқ нохуш рекорд янгиланди, кеча короновирусдан бешта ўлим ҳолати қайд этилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг