Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Зомин»нинг директори лавозимидан олинди

«Зомин»нинг директори лавозимидан олинди

Ҳукуматнинг 26 январдаги [30-сон] қарорига мувофиқ Собиржон Шамсиддинович Орипов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Зомин» туристик-рекреацион зонаси дирекцияси» ДУК директори лавозимидан озод этилди.

Ўз навбатида, Ҳукуматнинг 26 январдаги [31-сон] қарори билан Шуҳрат Жўрабаевич Ҳакимов «Зомин» туристик-рекреацион зонаси дирекцияси» ДУК директори лавозимига тайинланди.

Бунга қадар Ш.Ҳакимов Вазирлар Маҳкамаси Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибиятининг Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими мудири лавозимида фаолият юритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг