Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Янги Тошкент қуриладиган ерлар бўйича маълумот берилди

Янги Тошкент қуриладиган ерлар бўйича маълумот берилди

Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш мақсадида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан жами 19729,4 гектар ер майдони ажратилмоқда.

Шундан 12905,7 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари ва 6823,7 гектар бошқа ер тоифасидаги ерлардир. Бу ҳақда Давлат кадастрлари палатаси хабар бермоқда. 

Мазкур ерлардан фойданувчилар эса 772 тани ташкил этмоқда. Жумладан,

- фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ерлари – 13185 гектар (242 та);
- ёрдамчи хўжаликлар ва иссиқхона ерлари – 203,8 гектар (49та);
- деҳқон хўжаликлари – 323,5 гектар (100 та);
- ўзга ердан фойдаланувчилар – 2263,2 гектар (379 та);
- аҳоли томорқалари – 3012,6 гектар;
- маҳаллий ҳокимият захирасидаги ерлар – 60,5 гектар (2 та);
- каналлар ва йўлларга ажратилган ерлар – 680,5 гектар

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг