Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хоразм вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Хоразм вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Фото:«Xorazm.uz»

Ботир Саидов Озодович Хоразм вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари — Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди. 

У 1975 йил Боғот туманида туғилган. Маълумоти – олий, 1997 йилда Урганч Давлат университети, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Ботир Саидов 2020 йил 17 декабрдан буён вилоят ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг