Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Учтепа тумани ҳокими янги лавозимга тайинланди

Учтепа тумани ҳокими янги лавозимга тайинланди

Тошкент шаҳар, Учтепа тумани ҳокими Абдуллаев Фарход Равшанович лавозимидан озод этилди.

Абдуллаев Фарход Равшанович –«Ўзбекистон технологик металлар комбинати» АЖ раиси этиб тайинланди.

Президент қарори билан «Олмалиқ КМК» АЖ таркибидаги «Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар» илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси негизида шу комбинат ташкил этилган эди.

Учтепа тумани ҳокими вазифасини биринчи ўринбосар Жамшид Алимжонов вақтинча бажариб туради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг