Тошкентдаги бозорларда кунлик патта нархлари оширилди
![Тошкентдаги бозорларда кунлик патта нархлари оширилди](https://static.xabaruz.com/crop/1/1/920__95_1117013232.jpg)
Тошкентдаги бозорларда кунлик бир марталик йиғимлар ва ижара тўловлари (патта) нархлари 30 фоизгача ошди. Бу борада Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорида эълон қилинди.
Қарорга кўра, ҳўл ва қуруқ мева нархлари 15 000 сўмдан 40 000 сўмгача, сабзавот нархи 34 000 сўмгача оширилди, гўшт маҳсулотлари учун патта нархи эса 42 000 сўмгача етди.
Шунингдек, қарорга мувофиқ, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли моллари савдосида бир савдо ўрни (жой)нинг ўлчами 1–1,2 погон метр этиб белгиланган. Агар ушбу ўлчамдан ортиқ жой эгалланса, қўшимча майдон учун ҳар бир савдо ўрни бўйича белгиланган тўлов миқдорида жой ҳақи ундирилади.
Турли маҳсулотлар аралаш ҳолда сотилганда эса, тўлов сотилаётган маҳсулотлар орасида белгиланган энг юқори ставка асосида ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter