Тошкент халқаро аэропортида чеклов жорий этилди
Тошкент халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити (туман) туфайли ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Самарқанддаги муқобил аэродромга қуйидаги рейслар йўналтирилди:
- Silk Avia авиакомпаниясининг Фарғона-Тошкент йўналиши бўйича US 402;
- Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Бишкек – Тошкент йўналиши бўйича HY 778;
- Utair авиакомпаниясининг Сургут-Тошкент йўналиши бўйича UTA-709;
- Centrum Air авиакомпаниясининг Дубай-Тошкент йўналиши бўйича MFX-352.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Грозний – Тошкент йўналиши бўйича рейси Бухородаги муқобил аэродромга йўналтирилди.
Парвозлар маълумотлари янгиланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter