Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ТИВ Россиянинг Ханти-Мансийск автоном округида бўлиб турган ва бормоқчи бўлган ўзбекистонликларга мурожаат қилди

ТИВ Россиянинг Ханти-Мансийск автоном округида бўлиб турган ва бормоқчи бўлган ўзбекистонликларга мурожаат қилди

Фото:«Ugranov.ru»

2019 йилнинг 14 август куни Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси Россиянинг Ханти-Мансийск автоном округи губернаторининг биринчи ўринбосаридан умумий овқатланиш соҳасида меҳнат фаолияти билан шуғулланишда хорижий фуқароларига  жорий йилда қўйилган чеклов олингани тўғрисида расмий тушунтириш олди. Бу ҳақда Ташқи ишлар ахборотида маълум қилинган. 

Россия Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланган мазкур соҳа учун стандартлар (ўрта махсус таълимни тугатганлик, амалий иш тажирбаси, тиббий китобча) ва Россия Федерациясида вақтинча яшаш учун рухсатнома ёки истиқомот учун гувоҳнома (вид на жительство) мавжуд бўлганда Ўзбекистон фуқаролари Ханти-Мансийск автоном округида «Ошпаз» касби бўйича ишлашлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг