Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси уйига борди

Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси уйига борди

Скриншот.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Олмазор туманининг Ачаобод маҳалласида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Аппанов Аббос ота хонадонида бўлди.

Аббос ота урушдан аввал мактабда ўзбек тили ва адабиётидан дарс берган. 1942 йилда Смоленскка чақирилган, Беларусни озод қилишда иштирок этган, сўнг Польша ва Берлингача борган. Бобонинг хотирлашича, 2 май куни куннинг иккинчи ярмида Рейхстагга ғалаба байроғи илинган. Аббос Аппанов 4-синфдан немис тилига қизиққани ва 1 йил Германияда яшагани учун тилни чуқур ўрганади ва 1946 йилда Ўзбекистонга қайтгач, 50 йил давомида 139-мактаб ва 111-мактабларда бошланғич ва юқори синф ўқувчиларига «Немис ва инглиз тили» фанидан дарс беради. Бошланғич синфлар учун «Немис тили» дарслигини ёзган. 

Давлат раҳбари уни байрам билан табриклади, Ватанимиз тинчлиги йўлидаги хизмати ва фидокорона меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг