Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалига директор тайинланди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалига директор тайинланди

Фото: ССВ матбуот хизмати

Фарҳод Норқўзиев Норпўлатович Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Тиббиёт фанлари номзоди, 50 ёшли мутахассис Фарҳод Норқўзиев ўз фаолиятини Академик В. Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг лазер хирургияси бўлими врач-хирурги вазифасидан бошлаган. Кейинчалик ушбу марказнинг лазер хирургияси бўлими мудири лавозимида ишлаган.

2011 – 2017 йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали директори, 2017 – 2020 йилларда Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур филиалнинг аввалги бошлиғи Даврон Тўлаганов Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бош директор эти тайинланганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг