«Радар»дан қочган ҳайдовчи жарима майдонига тушди

Бухоро шаҳрида яшовчи фуқаро «Тико» русумли автомашинага тегишли давлат рақам белгисини ўзига тегишли бўлган «Матиз»га тақиб олиб, радар қурилмалардан қочишга уринди.
Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати ходими Умид Баракаевнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, «радар»дан қочган ҳайдовчи «жарима майдони»га тушган.
Таъкидланишича, ҳайдовчи шу қонунбузарлик ҳолатида Бухоро вилояти автомобил йўлларида ҳаракатланган ва бир кунда жами 6 маротаба «радар»га тушган. Ҳайдовчи радар қурилмалардан ўтаётганда, ўзининг икки бармоғини кўрсатган ва яна бошқа беўхшов хатти-ҳаракатлари билан суратга тушиб қолган. Йўл ҳаракати хавфсизлик бошқармаси ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилган ва ушбу транспорт воситасини бошқарган ҳайдовчининг шахси аниқланган.
Суриштирув-қидирув ишлари натижасида мазкур транспорт воситаси топилиб, вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган. Ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter