Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонлик бутун бошли оила Қозоғистонда газдан заҳарланиб, вафот этди

Ўзбекистонлик бутун бошли оила Қозоғистонда газдан заҳарланиб, вафот этди

Жорий йилнинг 2 март куни Қозоғистон Республикаси, Манғистау вилояти Мунайли тумани Басқудуқ қишлоғидаги хусусий уйда бир оиланинг заҳарланиш ҳолати қайд этилди. Ёрдам кўрсатиш учун етиб келган қутқарувчилар ва тез тиббий ёрдам бригадалари воқеа жойида етти кишини топди, уларнинг беш нафари вояга етмаганлар бўлиб, барчаси жойида вафот этган.

Манғистау вилояти Фавқулодда вазиятлар департаментининг дастлабки маълумотларига кўра, фожиа газ ускуналаридан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши оқибатида юз берган. Аниқланишича, ҳалок бўлганлар Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, уларнинг Қозоғистон Республикасида вақтинчалик яшашга рухсатномаси бўлган.

Фавқулодда ҳолат сабабларини текшириш учун Манғистау вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ербол Избергенов бошчилигидаги комиссия тузилган.

Вилоят ҳокимлиги томонидан маълум қилинишича, ҳалок бўлган оиланинг қариндошларига, жумладан, дафн маросимини ташкил этишда ҳам ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади.

Вазият Манғистау вилояти ҳокимининг шахсий назоратида бўлиб турган хабар қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг